АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп лавозимига киришганидан сўнг, унинг қизи Иванка вақтинча Trump Organization ва либослар ҳамда аксессуарлар ишлаб чиқарувчи ўз компаниясини тарк этади.
11 январда маълум қилинганидек, Иванканинг турмуш ўртоғи, Трампнинг куёви Жаред Кушнер АҚШ сайланган президентининг Оқ уйдаги катта маслаҳатчиси бўлади. Аммо, Иванканинг ўзи Оқ уйда ишламайди.
"Отам Америка Қўшма Штатларининг 45-президенти лавозимини эгаллаганидан сўнг, мен Trump Organization ва ўз номимдаги либослар ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи компаниядан вақтинча дам оламан. Мен иккала компания бошқаруви ва ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этмайман", — деб ёзган Иванка Facebook саҳифасида.
Дональд Трамп эса, унинг бизнеси икки ўғли Дональд кичик ва Эрик бошқарувига ўтишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўғиллари компанияни "малакали" бошқаришади ва у билан ҳеч нарсани муҳокама қилмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради