16 май кунида Бойқўнғир космодромидан учирилган, бортида Мексика алоқа йўлдоши бўлган “Протон-М” ракетаси ўз парвозининг 498-сониясида двигателлари тўхтаб қолгандан кейин кўтарувчи блок ва сунъий йўлдош билан бирга Забайкалье ўлкаси ҳудудига қулаб тушди. Бу ҳақда “Роскосмос” матбуот хизмати'га асосланиб Kun.uz хабар берди.
Ракета ташувчининг учинчи босқичи бакларида 10 тоннага яқин ўта заҳарли ёқилғи қомпонентлари қолган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
“3-босқич двигатели ўзига ажратилган 4 дақиқадан 3 дақиқа ишлаган, яъни бакларда яна сарфланмаган чорак қисмча ёқилғи захираси қолган бўлиши мумин. Бундан ташқари, 5 тонна худди шундай ёқилғи – носимметрик диметилгидразин ва азотли тетроксид “Бриз-М” кўтарувчи блоки бакларида қолган бўлиши мумкин”, деб айтмоқда коинот соҳасида фаолият юритувчи манбалардан бири.
“Прогресс М-27М” нинг аварияга учрашига “Союз 2.1А” ракета ташувчисининг учинчи босқичининг вақтидан аввал ажралиши сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради