ОАВ: Анқарада йирик терактнинг олди олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 15:30 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
463

ОАВ: Анқарада йирик терактнинг олди олинди

Анқара хавфсизлик бошқармаси 100 килограммга яқин нитрометанни мусодара қилди. Бу ҳақда CNN Turk телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Foto: EPA

Полициядаги маълумотларга кўра, портловчи моддалар Курдистон ишчи партияси экстремистларига тегишли. Нитрометан Анқарадан 80 км узоқликдаги Полатли уезди ҳудудида баллонга жойланиб, кўмиб қўйилган эди. Полиция Курдистон ишчи партияси аъзоларидан бирини кузатиш орқали портловчи моддаларни топди. Экстремист ҳозирги вақтда қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Анқара марказидаги вокзал биноси яқинида Туркия тарихидаги энг йирик теракт юз берган. Ўша ҳодисада 120 дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru