Брюссель полицияси портловчи қурилмалар тайёрланадиган лабораторияни йўқ қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-11-2015 | 22:04 ZAMIN.UZ / Дунё / 21 Ноябр 2015 года
592

Брюссель полицияси портловчи қурилмалар тайёрланадиган лабораторияни йўқ қилди

Бельгия полицияси мамлакат пойтахтида яширинча фаолият олиб борувчи портловчи қурилмалар тайёрлайдиган кимё лабораторияси ва қурол-яроқ ҳамда ўқ-дорилар омборхонасини йўқ қилди. Бу ҳақда RTBF агентлиги маълумоти асосида, «ТАСС» хабар бермоқда.

Foto: AP

Маълумотларга кўра, махсус операция Моленбек коммунасида ўтказилган. Воқеа жойидан портлатиш учун тайёр ҳолатдаки портловчи қурилма топилган.

Ўтган кечада Бельгия ҳукумати ҳеч қандай изоҳсиз мамлакат пойтахтида аксилтеррор ҳаракатининг тўртинчи даражадаги хавфсизлигини эълон қилди. Шу боис Брюсселда метро ёпиб қўйилди, икки футбол ва баскетбол учрашувлари, шунингдек, француз рок юлдузи Жонни Холлидеянинг концерт дастурини бекор қилди.

Ўтган хафта мобайнида Брюсселда олиб борилган 30 та антитеррор рейдлари натижасида 22 нафар шахс қўлга олинган. Олиб борилган сўровлар натижасида улар орасидан беш нафари ҳибсга олинган, қолганлари эса озод этилган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru