ОАВ: Покистондаги «қабилалар ҳудуди»да 21 жангари йўқ қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 15:05 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
318

ОАВ: Покистондаги «қабилалар ҳудуди»да 21 жангари йўқ қилинди

Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат шимоли-ғарбидаги «қабилалар ҳудуди»даги террорчиларнинг Хайбер агентлиги (маъмурий-ҳудудий бўлиниш бирлиги)га га авиазарба берди. Натижада 21 нафарга яқин террорчи йўқ қилинди. Бу ҳақда «Доон» газетаси маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Foto: “RIA Novosti”

Маълумотга кўра, ҳаводан қилинган ҳужумларга жангариларнинг Тира водийсидаги Кокикхиль туманида жойлашган бир қанча яширилган ва мустаҳкам бошпаналари ҳам дучор бўлган.

Маҳаллий қуролли қўшин матбуот хизмати маълумотига кўра, шу вақтга қадар агентликда олиб борилган қатор операциялар вақтида 3,5 минг нафар террорчи йўқ қилинган. Бундан ташқари, жангарилар ҳам анча-бунча талофат кўрган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru