КХДРда телефон компанияси рақамларга Ким Ир Сен туғилган санани қўшди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 15:50 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
368

КХДРда телефон компанияси рақамларга Ким Ир Сен туғилган санани қўшди

Шимолий Кореяда телекоммуникациявий хизматлар кўрсатувчи асосий икки провайдердан бири Koryolink ўз абонентлари кодини КХДР асосчиси туғилган йилга мос келувчи рақамларга ўзгартирди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.

Foto: Reuters

Daily NK нашрининг маълум қилишича, операторлар рақамларининг биринчи учта рақами 191 бўлган. Бироқ КХДРни унга асос солинган пайтдан бошлаб 1994 йилгача бошқарган Ким Ир Сен шарафига олиб борилган тарғибот кампанияси доирасида компанияга биринчи рақамларни раҳбарнинг туғилган йилига мос келувчи рақамларга алмаштириш мажбурияти юклатилди. Аввалги рақамлар 1912 рақамларига алмаштирилиши лозим.

Кореянинг Koryolink компанияси Мисрнинг Orascom фирмаси билан биргаликда фаолият юритиб, мамлакатнинг жанубий ҳудудларига, жумладан Пхеньянга ҳам хизмат кўрсатади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru