Санкт-Петербург юк автомобиль ҳайдовчилари «Москвага сафар» эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 20:40 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015
535

Санкт-Петербург юк автомобиль ҳайдовчилари «Москвага сафар» эълон қилди

Федерал автомобиль йўлларидан фойдаланганлик учун тўлов киритилишига норози бўлган петербурглик узоқ масофага қатновчи юк автомобиль ҳайдовчилари «Москвага сафар уюштиришга қарор қилди». Бу ҳақда ҳайдовчилар вакили Александр Химане берган маълумотларга асосланиб, «Meduza» хабар бермоқда.

Foto: “ProVED”

Петербурглик ҳайдовчилар Москвага 2015 йил 30 декабрь куни кириб келиш ниятида. Шу куни Россия пойтахтига доғистонлик юк автомобиль ҳайдовчилари ҳам етиб келмоқчи.

Транспорт вазири билан учрашув Санкт-Петербургнинг Москва тумани маъмурий биносида бўлиб ўтди. Учрашув олдидан бино олдига маҳбуслар автомашинаси олиб келинди, ҳайдовчиларни махсус бўлинма ходимлари назорат қилиб турди.

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербургда узоқ масофага қатновчи ҳайдовчилар юк автомобилларининг Федерал трассада қатнаши учун тўланадиган тўловга қарши норозилик акцияси давомида автомобиль шиналарини ёққан эди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru