Камероннинг Суриядаги ИШИД марраларига зарба бериш ҳақидаги фикрини парламентда кўпчилик қўллаб-қувватлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 21:30 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
368

Камероннинг Суриядаги ИШИД марраларига зарба бериш ҳақидаги фикрини парламентда кўпчилик қўллаб-қувватлади

Буюк Британия Бош вазири Дэвид Камерон ИШИД халқаро террористик ташкилотининг Суриядаги марраларини Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари ёрдамида бомбардимон қилиш мақсадида парламент розилигини олиш учун Жамоалар палатасининг зарур бўлган кўпчилик овозини олди. Бу ҳақда The Daily Telegraph берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар беради.

Foto: “TASS”

«Бош вазир ҳаво ҳужумини уюштириш тарафдори бўлганларнинг салмоқли овозига эга», ― дея хабар берар экан, Консерватив партиясининг 20 та депутати бошида ушбу масалага қарши бўлишига қарамасдан, ҳозирда ўз фикрини ижобий томонга ўзгартирганлиги қўшимча қилинади манбада.

27 ноябрь, жума куни, Франция президенти Франсуа Олланд Бирлашган Қиролликни Суриядаги аксилтеррор ҳарбий коалициясига қўшилишини кутар экан, британиялик парламент аъзоларига мурожаат қилиб, Суриядаги ИШИДни бомбардимон қилиш масаласида Камеронни қўллаб-қувватлашни сўради. Бу масала Жамоалар палатасида кейинги ҳафтада овозга қўйилиши кутилмоқда.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru