Хитойда 6,4 магнитудали зилзила юз берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-01-2016 | 12:56 ZAMIN.UZ / Дунё / 02 Январ 2016 года
1 563

Хитойда 6,4 магнитудали зилзила юз берди

Хитойда 6,4 магнитудали зилзила юз берди

Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган Хэйлунцзян вилоятида 6,4 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Kun.uz нашри маълум қилди.

Ер ости силкинишлари маҳаллий вақт билан 12:22 да (Тошкент вақти билан 09:22) қайд қилинган. Зилзила маркази Муданьцзян округининг Линькоу уездида, Хитойнинг Россия билан чегараси яқинида бўлган. Зилзила ўчоғи 580 км ер остида жойлашган.

Аввалроқ АҚШ Геологик хизмати зилзила кучи 5,7 ни ташкил қилганини маълум қилганди. Вайронагарчиликлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru