1 998
Ўзбекистон ва Куба соғлиқни сақлаш соҳаси расмийлари COVID-19’га қарши дорилар масаласида музокара ўтказди
Фото:Biocen
Ўзбекистон ва Куба соғлиқни сақлаш соҳаси расмийлари кубалик олимлар томонидан коронавирусга қарши ишлаб чиқилган дори воситалари юзасидан муҳокамалар ўтказди. «Kun.uz»нинг ёзишича, бу ҳақда 17 сентябрь куни Куба Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Гавана–Боку–Тошкент шаклида видеоконференсалоқа тарзида ўтказилган музокараларда Ўзбекистон томонидан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов иштирок этган.
Хабарда айтилишича, Кубанинг Biocen компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва COVID-19’га чалинган ёши катта беморлардаги респиратор симптомларни бартараф этиш учун мўлжалланган Biomodulin Т препарати ҳар иккала томоннинг тиббиёт мутахассислари томонидан юқори баҳоланган.
Шу билан бирга, музокараларда BioCubaFarma компаниялар гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилувчи Alpha 2B (Heberon) интерферон рекомбинанти, CIGB-258 пептидлари (Jusvinza) ва Alpha 2B plus gamma (Heberferon) каби дори воситалари ҳақида ҳам атрофлича сўз борган.
"3 соатдан ортиқроқ давом этган видеоконференцияда Кубанинг Озарбайжондаги тиббий бригадаси раҳбари доктор Далси Торрес Авиланинг COVID-19 беморларини даволашдаги тажрибаси ўрганилди.
Ўзбекистон экспертлари Кубанинг тақдимотини юқори баҳолаб, икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш ва дори-дармон соҳаларидаги ҳамкорлигини чуқурлаштиришга қизиқиш билдиришди", — дейилади Куба ТИВ ахборотида. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради