14:29 / 04.10.2024
57

Украина можаросидаги иштироки учун НАТОнинг собиқ раҳбарига қарши даъво қўзғатилди

Украина можаросидаги иштироки учун НАТОнинг собиқ раҳбарига қарши даъво қўзғатилди
Фото: бм.ге
Бельгияда НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенберг устидан Украинада Россияга қарши можарони бошлашда иштирок этганлик, НАТО давлатлари хавфсизлигига ҳужум, тинчликка қарши жиноятлар, бир гуруҳ одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказганлик айби билан судга шикоят келиб тушди.

Бу ҳақда даъвогар, Украинадаги можаро бўйича тадқиқотчи ва унинг авж олишида Ғарбнинг бевосита жавобгарлиги ҳақидаги китоб муаллифи, Франция фуқароси Патрик Пазен Брюсселдаги матбуот анжуманида маълум қилди. Унга кўра, даъво Брюссел судига 27-сентябрь куни берилган, собиқ бош котиб ҳозирча бу ҳақда изоҳ бермаган.

Пазен апрель ойида судга бориш режаларини эълон қилган. Даъво матни 51 саҳифадан иборат. Даъвогарнинг таъкидлашича, Столтенберг “тинчликка қарши жиноятларни ташкил этувчи аниқ ҳаракатларни амалга ошириш учун уюшган режа ёки фитнада” иштирок этган. Украинанинг Россия билан можарога тайёрланаётганига далил сифатида у Франциянинг собиқ президенти Франсуа Олланднинг Минск келишувлари Украинага ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам бергани ҳақидаги баёнотига ишора қилган.

Можаронинг бошланишига олиб келгани даъво қилинган “провокациялар” орасида француз нашриётчиси Украина президенти Владимир Зеленскийнинг 2022 йил февраль ойида Мюнхен хавфсизлик конференциясида Россия қўшинлари киритилишидан бир неча кун олдин қилган баёнотини санаб ўтган. Ўшанда Зеленский 1994 йилги Украина хавфсизлик ва ҳудудий яхлитлик кафолати эвазига ядровий қуролдан воз кечишга рози бўлган Будапешт меморандумини бекор қилиш билан таҳдид қилган.

Даъвогар, шунингдек, НАТО собиқ бош котибини можаронинг олдини олиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларга, шу жумладан, альянс 2022 йил январь ойида Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича талабларини қўллаб-қувватлашдан бош тортгани учун саботаж қилишда айблаган.

Йенс Столтенбергнинг НАТО бош котиби сифатидаги ҳаракатлари Бельгия қонунчилигига кўра умрбод қамоқ жазосига лойиқ бўлиши мумкин”, деди даъвогарнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Филипп Ванлангендонк.
Унинг таъкидлашича, “гап жуда жиддий айбловлар ҳақида кетмоқда”.

1 октябрь куни Столтенберг ўн йил давомида эгаллаб турган лавозимини тарк этган эди. Унинг ўрнини Голландиянинг собиқ бош вазири Марк Рютте эгаллади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина можаросидаги иштироки учун НАТОнинг собиқ раҳбарига қарши даъво қўзғатилди