
Қозоғистонда қайнопасига таъзим қилишдан бош тортган келин ҳақида юзага келган оилавий низо судгача етиб борди. Бу ҳақда Orda.kz томонидан маълум қилинди.
Ҳодиса тафсилотларига кўра, тўй маросими пайтида куёв янги турмуш ўртоғидан унинг опасига урф-одатга мувофиқ таъзим қилишни сўраган. Аммо келин бу амални бажаришга розилик билдирмаган. Маросимдан кейин эркак уйга қайтгач, аёлни ҳақоратли иборалар билан сўкиб, муносабатни янада кескинлаштирган.
Можаро охир-оқибат Жамбил вилояти Жуали тумани судигача етган. Суд жараёнида аёл турмуш ўртоғи нафақат уни ҳақорат қилганини, балки қайнонасига қўнғироқ қилиб, қўпол тарзда “қизингизни олиб кетинглар” деб талаб қилганини ҳам айтган.
“Суд мажлисида эркак қилган хатти-ҳаракатини тан олди, хотинидан узр сўради ва масалани медиация орқали ҳал қилишни таклиф этди. Жабрланувчи аёл ҳам ярашишга қарши бўлмаган”, дейилади иш материалларида.
Шу боис, томонлар ўзаро келишувга эришгани сабабли суд иш юритишни тўхтатди. Қарор ҳозирча қонуний кучга кирмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.