
Украина Ташқи ишлар вазирлиги Каспий қувури консорциумининг (КТК) денгиз терминалига қилинган ҳужум бўйича Қозоғистоннинг эътирозига изоҳ берди. Украина ҳуқуқий ўзини ҳимоя қилиш доирасида ҳаракат қилаётганини ва ҳужум Қозоғистонга қаратилмаганини таъкидлади.
Украина Қозоғистоннинг Новороссийскдаги экспорт терминалига ҳужумдан кейинги хавотирини эътиборга олганини билдирди. Вазирлик БМТ Низомининг 51-моддасига асосланиб, давлатлар ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини эслатди.
Баёнотда, шунингдек, Украина ҳудудига қилинган ҳужумларга нисбатан Қозоғистоннинг сукут сақлаётгани танқид қилиниб, Қозоғистонга Россияни можаро тугатишга мажбур қилишга ёрдам кўрсатиш чақириғи билан мурожаат қилинди. КТКнинг терминалига зарба 29-ноябрьга ўтар кечаси берилган.
Натижада, ВПУ-2 моринг қурилмаси жиддий зарар кўрди ва уни қайта ишлатиш имконисиз бўлиб қолди. Юклаш ишлари тўхтатилди, танкерлар акваториядан чиқарилди.
Ҳодисада жабрланганлар йўқ, дастлабки маълумотларга кўра, нефть сизиб чиқиши аниқланмаган. Муттахассислар КТКнинг фаолияти тўхтатилишидан Қозоғистон кўрадиган зарар камида 1,5 миллиард АҚШ долларига тенглигини, бу эса Остона ёки Олмаотанинг йиллик бюджетларига тенг эканлигини тахмин қилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.