Нилуфар концертида Юлдуз Усмонова томошабинларни ҳайратда қолдирди (видео)

Нилуфар концертида Юлдуз Усмонова томошабинларни ҳайратда қолдирди (видео)
Қисқача

Нилуфар Усмонованинг концертида Юлдуз Усмонова иштирок этиб, қизини қўллаб-қувватлади. У сахнада "Онам" қўшиғини куйлаб, ўзининг меҳр ва самимиятини намоён этди. Концерт давомида Юлдуз Усмонова мухлисларга санъаткорлик ва халқ хизматини эслатди. Бу лаҳзалар иштирокчилар учун унутилмас бўлди.

Ҳар йили такрорланадиган савол — “Юлдуз Усмонова қизининг концертида чиқадими?” — бу сафар ҳам кўпчиликни қизиқтирди. Интервюда Нилуфар Усмонова бу ҳақда очиқ ва самимий фикр билдирган эди:

«Онамнинг ўз ишлари, ўз концерт режалари бор. У ҳурматга лойиқ инсон. Албатта, хонанда сифатида келишларини истайман, лекин қиз сифатида “аям дам олсин” дейман. Бу — менинг концертим. Мени кўриш учун келсин. Онам ҳеч қачон мени саҳнага “мана, менинг қизим” деб олиб чиқмаган. Шунинг учун ўз мухлисларим учун ўзим чиқаман», — деган эди Нилуфар.

Бироқ кечаги концерт бу фикрлардан кейин ҳам кутилмаган, шу билан бирга ёқимли лаҳзаларни намоён этди.

Примадонна Юлдуз Усмонова қизининг концертига ташриф буюрди.

Саҳнага кўтарилиб, Нилуфарни қучоқлаб ўтирган ҳолда "Онам" номли қўшиғини куйлади, уни самимий табриклади.

“Санъаткорнинг фарзанди бўлиш осон эмас. Бу саҳнага мен қўлидан ушлаб олиб чиқмадим. Ўзи чиқди. Халқ санъаткорларга ишониб тўй белгилайди, каттаю-кичик дастурхонга бор-будини қўяди. Биз ўшалардан ортсак келамиз тўғри тушунасизлар. Мен ҳам хизматкор, сен ҳам хизматкор — иккимиз ҳам халқ хизматкоримиз. Соғ бўлинглар”, — дея меҳр ва самимиятга тўла сўзларни билдирди.

Гапининг охирида Юлдуз Усмонова залдаги мухлисларга ўзининг ҳиссиётини, яхши кўришини биргина ишора билан қўлини "юракча" қилиб билдирди.

Бу лаҳза концертнинг энг илиқ ва хотирада қоладиган қисмларидан бири бўлди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар