date

Айсанем Юсупова ҳақида сиз билган-билмаган 12 та факт

Айсанем Юсупова ҳақида сиз билган-билмаган 12 та факт

Актриса Айсанем Юсупова ҳақида 12 та қизиқарли факт:

1. Айсанем Юсупова 1997 йил 2 январда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. 2012 йил мактабни тамомлагач, Нукус Давлат Юридик коллежида ўқиган. 2020 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг „Театр ва кино актёрлиги“ йўналиши бакалаврини, 2022 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

2. Дастлаб фаолиятини хонандалик билан бошлаган. Актриса сифатида илк бор 2017 йил „Мафтунингман 2“ фильмида Қизларгул ролини ижро этган. 2019 йил суратга тушган Ҳилол Насимов режиссёрлигидаги „Мерос“ фильмида Ойгул образи орқали кенг танилган.

3. Айсанем Юсупова дастлаб хонанда сифатида 8-9 синфда ўқиётган вақтларида “Ватан”, “Она”, “Ёшлик” ҳақида қўшиқлар айтиб, уларга клиплар суратга олдирган.

4. Режиссёр Акбар Бектурдиев томонидан суратга олинган „Ўзбек қизи“ фильмидаги бош роли Айсанем Юсуповани халқаро миқёсда танитган. Ушбу роли учун Россияда ўтказилган IV Халқаро „Лендок“ кинофестивалида ва Тожикистонда ўтказилган „Тожи Сомон“ II Халқаро кинофестивалида „Энг яхши аёл роли учун“ номинациясида ғолиб чиққан.

5. Актрисанинг энг севимли футболчиси - Криштиану Роналду.

6. Айсанем Юсупова 2023 йил “Синглим” сериалида илк бор салбий рол ижро қилган.

7. Актриса Айсанем Юсупова кўпроқ ўзидан катта устозлар даврасида бўлишни яхши кўради. Актрисалар Раъно Зокирова, Муяссар Бердиқулова, Шоҳида Узоқова, Дилноза Кубаевалар даврасида бўлиб, улардан кўпроқ ижодий сабоқ олишни маъқул кўради.

8. Энг мазза қилиб ишлайдиган партнёрлари бу Шоҳруҳ Ҳамдамов ва Фотиҳ Насимов.

9. 2023 йилда “Марказий Осиёнинг энг яхши актриса” рўйхатига киритилган.

10. Айсанем Юсуповани кино оламига олиб кирган устози - режиссёр Ҳилол Насимов.

11. Айсанем Юсупова кўп марта съёмкаларда жароҳат олган. Жумладан, “Ўзбек қизи” фильмида қўлининг тирсак қисмини шиша синиқлари кесиб кетган. “Мерос” фильмида эса, отдан йиқилган, лекин ўзига келгач, яна ўша отга миниб, суратга тушишни давом эттирган.

12. Айсанем Юсупова 2024 йил "Келажак бунёдкори“ медали билан тақдирланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Айсанем Юсупова ҳақида сиз билган-билмаган 12 та факт