
Европа Иттифоқи Россияга нисбатан янада кучлироқ санкция пакетини жорий этиш арафасида турибди. Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилишича, бу галги чекловлар энергетика ва молия тармоқларини қамраб олади.
Мазкур чоралар Россия президенти Владимир Путиннинг Украина раҳбари Володимир Зеленский билан тўғридан-тўғри музокара ўтказишдан бош тортгани ва ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаганига жавоб сифатида кўрилмоқда.
“Президент Зеленский учрашувга тайёр эди. Аммо Путин келмади. Бу унинг тинчликка қизиқиши йўқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Шу сабаб биз унга босимни янада оширишимиз шарт”, – деди фон дер Ляйен.
Янги чекловлар нафақат Россия банкларига, балки “Шимолий оқим” газ қувури ва Кремлнинг соядаги денгиз флотига ҳам йўналтирилган. Европа Комиссияси раҳбари АҚШ билан ушбу санкциялар юзасидан ягона позицияда бўлишга умид билдирди.
“Россия уруш бошланишидан аввалги давр билан солиштирганда нефть ва газдан тушадиган даромадининг 80 фоизини йўқотди. Бюджет етишмовчилиги кучаймоқда. Биз Путинни музокара столига ўтказиш учун янада қатъий қадамлар қўйишга тайёрмиз”, — деди фон дер Ляйен.
DW тарқатган маълумотларга кўра, 20 май куни эълон қилиниши кутилаётган мазкур санкциялар Европа тарихидаги энг кенг қамровли чекловлар бўлади. Улар тўрт йўналишда: Украинага босқин, инсон ҳуқуқлари бузилиши, гибрид уруш ва кимёвий қуроллар бўйича жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, 16 май куни Истанбулда Россия ва Украина ўртасида ўтказилган музокараларда томонлар фақат ҳарбий асирларни алмашишга келиша олган. Бу эса халқаро майдонда “Россия урушни давом эттириш ниятида” деган фикрларни янада мустаҳкамламоқда.
Zamin.uz таҳририяти халқаро сиёсий жараёнлар ривожини кузатишда давом этади. Сиз янги санкциялар ҳақида қандай фикрдасиз? Улар воқеалар боришига таъсир кўрсатадими?
Европа ИттифоқиРоссия СанкциялариУрсула фон дер ЛяйенУкраина МузокаралариНефть ГазГибрид УрушИнсон ҲуқуқлариХалқаро СиёсатИқтисодий Чекловлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар