date

Бобур кўчасидаги дарахтларнинг кесилиш сабаби маълум қилинди

Бобур кўчасидаги дарахтларнинг кесилиш сабаби маълум қилинди

Тошкентдаги Бобур кўчасида дарахтлар кесилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимияти ушбу ишлар кўчани янгилаш ва кўкаламзорлаштириш доирасида амалга оширилаётганини маълум қилди.

Мазкур ҳудудда аввал ўсган арча дарахтларининг бир қисми касалликка чалинган ва қуриб қолган эди. Улар ўрнига 83 та пирамидал шаклдаги гужум кўчатлари ҳамда 62 мингдан зиёд манзарали буталар экилиши режалаштирилган.

Ҳокимият вакиллари ишлар давомида хатоликларга йўл қўйилганини тан олиб, буни аниқлаш бўйича текширувлар олиб борилаётганини билдирган. Расмийлар кўкаламзорлаштириш ишлари шаҳар муҳитини қулай ва экологик жиҳатдан соғлом қилишга қаратилганини таъкидлашди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Бобур кўчасидаги дарахтларнинг кесилиш сабаби маълум қилинди