date

Ўзбекистонда ўртача ойлик 20%га ўсди

Ўзбекистонда ўртача ойлик 20%га ўсди

Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистон аҳолиси ўртача ойига 6,2 миллион сўм даромад топди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан қарийб 20%га ўсган.

Энг кўп даромад банк, суғурта компаниялари ва ИТ соҳасида фаолият юритаётган ходимларга тегишли бўлиб, уларнинг ойликлари 15-17 миллион сўмни ташкил этмоқда. Тошкентда ўртача ойлик 10 миллион сўмдан ошган, энг тез даромад ўсиши эса Самарқанд вилоятида кузатилган.

Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида эса ойликлар энг паст бўлиб, тахминан 4 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонда ўртача ойлик 20%га ўсди