Трамп Эрон билан музокаралар жиддий кечаётганини айтди

Эрон АҚШ билан мазмунли ва жиддий музокаралар олиб бормоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп томонлар барча учун мақбул бўлган келишувга эришишига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, Эрон АҚШ билан музокаралар жараёнини фаол давом эттирмоқда.
Эрон ҳозирда Қўшма Штатлар билан мазмунли ва жиддий музокаралар олиб бормоқда. Вашингтон томонлар ўртасида барча учун мақбул бўлган келишувга эришилади, деган умидда.
АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда журналистлар билан мулоқот чоғида маълум қилди.
Америка етакчисининг сўзларига кўра, Эрон томони АҚШ билан фаол равишда музокаралар жараёнини давом эттирмоқда.
— Улар биз билан музокаралар олиб бормоқда, бу — жиддий музокаралар. Умид қиламанки, музокараларда иштирок этаётган томонлар барча учун мақбул бўлган қарор юзасидан келишувга эришади, — деди Дональд Трамп.






























Изоҳлар 0
…