Нега Буюк Британияда рекорд даражада пиво заводлари ёпилди?

2025 йилда Буюк Британияда 140 га яқин пиво заводи ўз фаолиятини тўхтатди. Бу сўнгги 50 йилдан ортиқ давр ичида — яъни 1974 йилдан бери кузатилган энг юқори ёпилиш кўрсаткичи бўлди, деб The Daily Telegraph хабар берди.
Мустақил пиво ишлаб чиқарувчилар жамияти (СИБА) бу ҳолатга изоҳ берар экан, сўнгги бир йил ичида кучли талаб бўлишига қарамай, пиво заводлари мисли кўрилмаган даражада ёпилганини билдирди. СИБА раҳбари Энди Слининг сўзларига кўра, мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида фаолият юритган кўплаб заводлар бозорни тарк этмоқда.
Экспертлар фикрича, бу ҳолатнинг асосий сабаби — давлат томонидан солинаётган солиқларнинг кескин кўтарилиши. Алкоголли ичимликларга бўлган акциз солиқлари ҳамда қўшилган қиймат солиғининг ортиши ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий имкониятларини қисқартириб қўймоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!