
Туркиянинг Сындыргы ҳудудида 27 октябр куни маҳаллий вақт билан соат 22:48 да (Тошкент вақти билан 00:48) 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълум қилди.
Зилзила эпицентри тахминан 6 километр чуқурликда жойлашган бўлиб, тебранишлар қўшни вилоятларда ҳам сезилган. Ички ишлар вазири Али Ерликая NSosyal платформасида маълум қилишича, зилзила оқибатида учта бино ва бир дўкон қулаган.
Барча ичида бўлганлар ўз вақтида эвакуация қилинган. Соғлиқни сақлаш вазири Кемал Мемишоғлу берган маълумотга кўра, зилзила оқибатида 19 киши жароҳатланган, уларнинг аксарияти ваҳима туфайли ёки тебраниш вақтида дерозадан сакраш оқибатида жабрланган.
Тўрт киши касалхонадан чиқарилган, қолганларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Туркиянинг ғарбида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар