date

Президент иқтисодиёт ва минтақавий ривожланиш бўйича маслаҳатчиларни тайинлади

Президент иқтисодиёт ва минтақавий ривожланиш бўйича маслаҳатчиларни тайинлади
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт ва минтақавий ривожланиш бўйича маслаҳатчиларни тайинлаш тўғрисида фармон имзолади, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати. Равшан Ғуломов минтақавий ривожланиш масалалари бўйича президент маслаҳатчиси этиб тайинланди.

У илгари иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият юритган. Обид Ҳақимов иқтисодий масалалар бўйича президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Бунгача у президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига раҳбарлик қилган. Азиз Магрупов минтақавий ривожланиш бўйича президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида иш бошлади.

У тайинловга қадар хорижий инвестициялар масалалари бўйича президент вакили сифатида фаолият юритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Президент иқтисодиёт ва минтақавий ривожланиш бўйича маслаҳатчиларни тайинлади