Ниамейдаги халқаро аэропортга қуролли ҳужум уюштирилди

Нигер пойтахти — Ниамей шаҳрида жойлашган халқаро аэропортга қуролли ҳужум амалга оширилди. Бу ҳақда BBC ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 29 январга ўтар кечаси содир бўлган.
Хабарларга кўра, Нигерда ҳокимият тепасида турган ҳарбий хунта раҳбари, генерал Абдураҳмон Тчиани ҳужумни бартараф этиш жараёнида кўрсатилган ҳарбий кўмак учун Россия томонига миннатдорлик изҳор этган.
Шу билан бирга, генерал ҳеч қандай далиллар келтирмасдан Франция, Бенин ва Кот-д’Ивуар давлатларини ушбу ҳужумнинг «ҳомийлари» сифатида айблаган.
Айни пайтда экспертлар мамлакат ҳудудида радикал гуруҳлар фаоллиги ортиб бораётганини таъкидламоқда. Мазкур ҳужум учун жавобгарликни эса ИШИД билан боғлиқ гуруҳ ўз зиммасига олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг