date

Бухорода икки қаватли уйда газ чақнаши содир бўлди

Бухорода икки қаватли уйда газ чақнаши содир бўлди

Бугун, 31 январь куни соат 08:23 да 112 хизмат тизими орқали Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги «Тинчлик» маҳалласи, «Шўробод» кўчасида жойлашган икки қаватли турар жойлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнагани ҳақида хабар келиб тушди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари ва бошқа тегишли хизматлар зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ плитасидан фойдаланиш вақтида сизиб чиққан газ сабаб чақнаш содир бўлган бўлиши мумкин.

Ҳодиса натижасида икки нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган ва шифохонага олиб кетилган. Вафот этганлар йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Бухорода икки қаватли уйда газ чақнаши содир бўлди