
2025 йил 14 ноябр куни Наполеон Бонапартнинг Вотерлодаги жанг майдонидан қочган пайтида йўқотган бриллиант броси Sotheby’s аукционида $4,4 миллионга сотилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Броснинг дастлабки баҳоси $200 минг бўлишига қарамай, якуний нарх сезиларли даражада ошди. Заргарлик буюми Наполеоннинг шахсий нарсалари сақланган аравадан топилган ва кейинчалик 200 йилдан ортиқ вақт давомида Гогенстсоллерн қироллик оиласи коллекциясида сақланган.
Брос марказида 13 каратдан ортиқ оғирликдаги бриллиант жойлашган бўлиб, уни майда тошлар ўраб туради. Аукцион давомида Наполеоннинг тож кийиш маросимида таққанлиги ҳақида афсона бор бўлган катта яшил берилл тоши ҳам сотилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.