date

Сунъий интеллект бозоридаги бум PlayStation 6 релизини кечиктириши мумкин

Сунъий интеллект бозоридаги бум PlayStation 6 релизини кечиктириши мумкин

Insider Gaming манбаларига кўра, PlayStation 6 ҳамда янги Xbox’нинг тақдимоти оператив хотира бозоридаги танқислик ва нархлар ошиши сабаб ортга сурилиши эҳтимоли бор. Вазият сунъий интеллект (AI) инфратузилмасига бўлган талаб кескин кучайгани фонида юзага келган. Аввалига янги авлод консоли 2027–2028 йилларга мўлжалланган эди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Муаммо фақат келажакдаги қурилмалар билан чекланмайди: нашр қайд этишича, ҳозирги авлод — PS5 ва Xbox Series X|S ҳам кутилганидек арзонлашмаслиги, аксинча 2026 йилдаёқ қимматлашиши мумкин.

Сабаб шундаки, чип ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар буюртмаларни AI-серверлар учун компонентларга устувор йўналтирмоқда, ўйин бозорида эса арзон ва етарли детал топиш қийинлашмоқда. Платформа эгалари қурилмаларни ҳаддан ташқари юқори таннархда чиқариб юбормаслик учун релиз муддатларини кўчириш вариантини кўриб чиқаётгани айтилади.

Якуний қарор заводлар ишлаб чиқариш қувватини тезда кенгайтира олиши-олмаслигига боғлиқ бўлади. Акс ҳолда, яқин йилларда ўйин ускуналари нархлари ўсишда давом этиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Сунъий интеллект бозоридаги бум PlayStation 6 релизини кечиктириши мумкин