date

Янги йил байрамларида Ўзбекистон шифохоналари туну кун ишлайди

Янги йил байрамларида Ўзбекистон шифохоналари туну кун ишлайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 31 декабрдан 4 январгача Ўзбекистондаги барча шифохоналар 24 соатлик иш тартибида фаолият юритади.

Бу кунларда фуқаролар туман, шаҳар ва республика даражасидаги шифохоналарда, шунингдек тиббиёт марказларида зарур тиббий ёрдам олиши мумкин.

Тез ёрдам хизмати ҳам одатдаги режимида ишлашда давом этади: республика бўйлаб чақирувларга чиқиш учун 2,8 мингдан ортиқ бригада шай ҳолатда бўлади.

Шошилинч тиббий ёрдам Республика илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида ҳам туну кун навбатчилик йўлга қўйилади. Бундан ташқари, 231 та туғруқхона ҳамда 233 та болалар шифохонасида узлуксиз иш ташкил этилади.

Вазирлик байрам кунларида аҳолини соғлиғига эътиборли бўлишга чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Янги йил байрамларида Ўзбекистон шифохоналари туну кун ишлайди