
Японияниг Хиросима шаҳрида ўзбек миллий таомлари ресторани ва Наманган вилоятининг савдо уйи очилди. Лойиҳанинг асосий мақсади ҳудудий брендларни тарғиб қилиш ҳамда савдо-маданий алоқаларни мустаҳкамлашдир.
Ресторанда японияликларга ўзбек ошхонасининг анъанавий таомлари — палов, сомса, шўрва, лагмон, қозон-кабоб тақдим этилади, дея таъкидламоқда вилоят вакиллари. Наманган вилоятининг савдо уйи эса саноат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда гастрономик брендларни тарғиб қилиш учун асосий майдон бўлиб хизмат қилади.
Мазкур майдон икки давлат тадбиркорлари ўртасида янги экспорт йўналишлари ва бевосита алоқалар яратишга қаратилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.