Гренландия аҳолисининг 85 фоизи АҚШга қўшилишга қарши

Сўров натижаларга кўра, Гренландия аҳолисининг аксарияти АҚШ таркибига қўшилиш ғоясини қўллаб-қувватламайди: орол аҳолисининг 85 фоизи Америка фуқаролигини олишни истамаслигини билдирган. Бу ҳақда Financial Times Verian ўтказган тадқиқотга таяниб хабар берди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Респондентлар рад этишининг асосий сабаби сифатида Даниядаги турмуш даражаси юқорироқ эканини кўрсатган. Шунингдек, АҚШдаги жиноятчилик даражаси ва тиббий хизматлар қимматлиги ҳам хавотирлар қаторида тилга олинган. Сўров иштирокчиларининг фақат кичик қисми фуқароликни алмаштириш эҳтимолига ижобий муносабат билдирган.
Financial Times материалида яна бир фараз ҳам келтирилади: назарий жиҳатдан Вашингтон 57 минг нафар гренландияликни рози қилиш учун уларга Америка паспорти ва ҳар бирига 1 миллион доллардан таклиф қилиши мумкин.
Гренландияни АҚШ томонидан “сотиб олиш” мавзуси яна кун тартибига қайтгани айтилади. Оқ уй раҳбари Дональд Трамп эса АҚШ “ўз мақсадига эришишини” таъкидлаб, гренландияликлар гўёки Америка билан яқинлашишга қизиқayotganини илгари сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!