date

Қирғизистонда ўртача маош қанчалиги айтилди

Қирғизистонда ўртача маош қанчалиги айтилди

Қирғизистонда 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 42 минг 919 сомни ёки 491,3 АҚШ долларини ташкил этган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида айтилади.

2024 йилнинг шу даври билан солиштирганда, иш ҳақи 19,2 фоизга ошган, инфляция ҳисобга олинган ҳолда эса реал ўсиш 10,4 фоизни ташкил этган. Энг юқори иш ҳақи Бишкек шаҳрида қайд этилган – 54 минг 618 сом.

Ҳудудлар бўйича ўртача иш ҳақи маълумотлари қуйидагича:

  • Иссиққўл вилояти – 46 минг 261 сом

  • Норин вилояти – 39 минг 934 сом

  • Талас вилояти – 38 минг 725 сом

  • Ўш шаҳри – 34 минг 662 сом

  • Жалолобод вилояти – 34 минг 633 сом

  • Чуй вилояти – 33 минг 837 сом

  • Баткен вилояти – 31 минг 461 сом

  • Ўш вилояти – 26 минг 914 сом

Қирғизистондаги иш ҳақининг ошиши халқнинг иқтисодий аҳволини яхшилашга ёрдам бериши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда ўртача маош қанчалиги айтилди