date

Ozon банк ўзбекистонликлар учун карталар тақдим этмоқда

Ozon банк ўзбекистонликлар учун карталар тақдим этмоқда
Россиянинг Ozon банки Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа давлатлар фуқаролари учун дебет карталар расмийлаштиришни бошлади. Ушбу хизматдан 90 дан ортиқ мамлакат аҳолиси фойдаланиши мумкин.

Хорижий фуқаролар картани олиш учун паспорт ва Россияда бўлиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак. Карта орқали ойига 3 миллион рублгача (462,5 миллион сўм) нақд пул ечиш, пул ўтказмаларини амалга ошириш, Ozon платформасида чегирмалар билан харид қилиш ва кэшбек олиш мумкин бўлади.

Банк келгусида карталар очиш мумкин бўлган давлатлар сонини оширишни режалаштирмоқда. Ozon банк 2022 йилда ташкил этилган бўлиб, у 2013—2021 йиллар давомида Россия бозорида фаолият юритган «Оней банк» базасида яратилган.

Шу йилнинг июль ойидан бошлаб Ozon банк Европа Иттифоқининг санкциялари остида қолди. Бироқ молиявий ташкилот SWIFT тизимидан узиб қўйилмаган, аммо транзакцияларга чекловлар жорий этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ozon банк ўзбекистонликлар учун карталар тақдим этмоқда