date

Истанбулда ҳалок бўлган Дурдона Ҳакимованинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Истанбулда ҳалок бўлган Дурдона Ҳакимованинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Туркияда вафот этган Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимованинг жасади ҳамда унинг икки нафар фарзанди Истанбулдаги Бош консуллик кўмагида Ўзбекистонга етказилди. Репатриация билан боғлиқ харажатлар дипломатик ваколатхона ва Миграция агентлиги томонидан қопланди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Фожиа ортидан ижтимоий тармоқларда марҳуманинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, бирёқлама ва салбий фикрлар тарқала бошлади. Бироқ расмийлар келтирган маълумотларга кўра, Дурдона Ҳакимова Туркияда ўз ишига эга бўлган тадбиркор эди: у Истанбулнинг Фотиҳ туманида Eskeri melzeme номли ҳарбий анжомлар дўкони таъсисчиси бўлган.

Қайд этилишича, у фаол бизнес вакили сифатида хорижда юрган ватандошларига бир неча бор ёрдам кўрсатган. Унинг фарзандлари ҳам таълим муҳитига мослашган бўлиб, дизайн йўналишига ихтисослашган нуфузли лицейда ўқиган.

Бош консуллик фуқароларни ҳақоратли изоҳлар ёзмасликка, текширилмаган ахборотни тарқатмасликка чақирди. Дипломатлар шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш қонунда белгиланган жавобгарликка олиб келишини эслатиб, асоссиз ҳужумлар халқаро майдонда ўзбек миллати обрўсига ҳам зарар етказишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Истанбул ва Анқарада Дурдона Ҳакимова ўлдирилгани ортидан намойишлар бошланган. Аёлнинг бошсиз жасади 24 январ куни Истанбулнинг Шишли туманидаги чиқинди контейнеридан топилган, бўлакларга ажратилган жасадни эса макулатура йиғувчи аниқлаган. Полиция тезкор тарзда икки нафар гумонланувчини — Ўзбекистон фуқароларини қўлга олган: улар Истанбул аэропорти орқали Грузияга учиб кетишга уринган.

Суриштирув маълумотларига кўра, қўлга олинганлардан бири сўроқ пайтида Ҳакимовани жанжалдан сўнг ўлдирганини айтган ва улар муносабатда бўлганини даъво қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Истанбулда ҳалок бўлган Дурдона Ҳакимованинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди