date

Тошкентда сохта косметолог сертификатсиз биогел юбориб, мижозни майиб қилди

Тошкентда сохта косметолог сертификатсиз биогел юбориб, мижозни майиб қилди

Миробод туман судида тиббий маълумоти ва лицензияси бўлмаган ҳолда косметологик муолажалар ўтказиб, мижознинг соғлиғига зарар етказган аёлга ҳукм ўқилди. У жабрланувчининг кўкраги ва думба қисмига сертификатсиз биогел юборгани оқибатида аёл танасида оғир асоратлар юзага келган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Тергов маълумотига кўра, 2025 йил 5 март куни у 24 ёшли пойтахтлик қизни ўзини тажрибали мутахассис сифатида кўрсатиб, кўкрак ва думба шаклини хавфсиз ўзгартириб бера олишига ишонтирган. Ишончдан фойдаланиб, у Maxy Fill номли сертификатсиз биогелдан фойдаланган ва хизмат эвазига 1,2 минг доллар олган.

Муолажадан кўп ўтмай жабрланувчида жиддий асоратлар кузатилган. Суд-тиббий экспертиза хулосасида қиз соғлиғига ўртача оғирликдаги шикаст етказилгани қайд этилди: кўкрак соҳасида оғриқли инфильтратлар (қотишлар) пайдо бўлган, думба қисмида эса чуқур операциядан кейинги чандиқлар қолган.

Мутахассислар жароҳатланиш сабабларини антисанитария шароити, инъекция техникасининг бузилгани ва организм учун хавфли таркиб қўллангани билан изоҳлади.

Суд аёлни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б" банди (фирибгарлик) ҳамда 186-моддаси 2-қисми "г" банди (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш) бўйича айбдор деб топди. Оғирлаштирувчи ҳолат сифатида у илгари ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар учун судланган, хавфли рецидивист экани кўрсатилди. Натижада унга 150 миллион сўм жарима тайинланиб, 3 йил муддатга тиббий косметология соҳасида ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш тақиқланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда сохта косметолог сертификатсиз биогел юбориб, мижозни майиб қилди