
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Берлинда биринчи савдо уйининг очилганини эълон қилди. У UZ Trade House Germany деб номланади.
Мазкур марказ Савдо-саноат палатасининг Германиядаги ваколатхонаси вазифасини ҳам бажаради. У Берлин марказида, Adlon меҳмонхонаси биносида жойлашган.
Бу ерда доимий асосда текстил маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва электротехника буюмлари намойиш этилади. Савдо уйи директори Жонни Бакоснинг таъкидлашича, UZ Trade House Germany брендни тарғиб қилиш, яъни “Made in Uzbekistan” тамғасини оммалаштириш мақсадига хизмат қилади.
Статистик маълумотларга кўра, 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 59,8 миллиард долларни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичдан Германия улуши 854,4 миллион долларни ташкил қилган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.