date

«Брайтон» «Борнмут»га қарши мағлубиятдан қутулиб қолди

«Брайтон» «Борнмут»га қарши мағлубиятдан қутулиб қолди

АПЛнинг 22-тури якунловчи учрашувида «Брайтон» ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилди. Мезбонлар тўп назоратида сезиларли устунликка эришди ва дарвозага кўпроқ зарба берди, бироқ ўйин тақдирини стандарт вазиятлар ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

28-дақиқада «Борнмут» пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди ва Маркус Тавернье аниқ зарбаси билан ҳисобни очди — 0:1. «Брайтон» дарвозабони зарбани қайтаришга яқин бўлди. Орадан кўп ўтмай Эванилсон фарқни оширишига сал қолди: унинг зарбаси устунга тегди.

Учрашув якунига қўшиб берилган дақиқаларда Харампос Костулас «қайчи» услубидаги чиройли зарба билан гол уриб, «Брайтон»ни мағлубиятдан сақлаб қолди — 1:1.

Дурангдан сўнг «Брайтон» турнир жадвалида 12-ўринда қолди, «Борнмут» эса 14-ўринни рақиблари билан бўлишиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Брайтон» «Борнмут»га қарши мағлубиятдан қутулиб қолди