date

Фабиан Ҳюрцелер «Брайтон» ғалабага лойиқ эди деди

Фабиан Ҳюрцелер «Брайтон» ғалабага лойиқ эди деди

Англия Премьер-лигасининг 22-тури доирасида «Брайтон» ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилди, аммо уч очкони қўлга кирита олмади. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Чайкалар» бош мураббийи Фабиан Ҳюрцелер ўйин якунидан норози бўлди ва жамоаси ғалабани кўпроқ истаб, муносиб ўйнаганини таъкидлади. Унинг айтишича, «Брайтон» ўйин охирларида бироз сустлашиб, гол ўтказиб юборган.

«Афсуски, ўйин охирида бироз пасайиб қолдик ва гол ўтказдик. Умуман олганда, ғалабага лойиқ эдик. Ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор, айниқса иккинчи бўлимда жуда кўп яратган вазиятларимиздан унумли фойдаланиш устида», — дея мураббийнинг сўзларини BBC Sport келтиради.

22-турдан сўнг «Брайтон» турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда, «Борнмут» эса 15-поғонани эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фабиан Ҳюрцелер «Брайтон» ғалабага лойиқ эди деди