date

Севилья Элчега қарши икки тўп фарқини йўққа чиқарди

Севилья Элчега қарши икки тўп фарқини йўққа чиқарди

Испания чемпионатининг 20-турида Элче ўз майдонида Севильяни қабул қилди. Мезбонлар кам имкониятга эга бўлса-да, улардан анча самарали фойдаланди, Севилья эса қарийб 20 га яқин зарба йўллаганига қарамай, узоқ вақт натижани ўзгартира олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг 14-дақиқасида Алейш Фебас ҳисобни очиб, Элчени олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим охирларида Севилья яқин келиб қолди: Батиста Менди жарима майдонидан йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтди, Жибрил Соу эса қулай вазиятда дарвозабоннинг сейвига дуч келди.

55-дақиқада Херман Валера мезбонларнинг устунлигини икки баробарга оширди — 2:0. Шундан кейин Севилья босимни кучайтирди: Осунинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўсинни жаранглатди. 75-дақиқада Осу яна дарвоза каркасини нишонга олди, қайтган тўпни эса Акор Адамс осонлик билан дарвозага жойлаб қўйди — 2:1.

Ўйин якунида драматик эпизод юз берди: 90-дақиқада Альваро Родригес қўли билан ўйнади ва ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик зарбани Акор Адамс аниқ ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди — 2:2; дарвозабон тўпга озгина етиша олмади.

Дуррангдан сўнг Элче турнир жадвалида 8-ўринни бўлишиб турибди, Севилья эса 14-поғонада, рақибдан уч очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Севилья Элчега қарши икки тўп фарқини йўққа чиқарди