date

Николас Пас дубл қайд этди, «Кому» «Латсио»ни йирик мағлуб қилди

Николас Пас дубл қайд этди, «Кому» «Латсио»ни йирик мағлуб қилди

Италия А Сериясининг 21-туридаги баҳсда Римдаги «Латсио» ўз майдонида «Кому»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ меҳмонлар олдинга чиқиб олди: Алекс Валле тўп учун курашда ютиб, Мартин Батуринага узатма берди, Батурина эса дарҳол йўллаган зарбаси билан дарвозабонни серсовуқ қолдирди. 24-дақиқада «Кому» яна бир бор рақибни жазолади: чап қанотдан оширилган тўпни ҳимоячилар узоққа чиқара олмади, Николас Пас қайтган тўпни марказдан аниқ якунлаб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлим бошида эса Пас яна ўз сўзини айтди. Батуринанинг жарима майдони чизиғига нозик пасидан кейин у бир тегинишда тўпни чап бурчакка бураб киритди ва дублини расмийлаштирди — 0:3. Кейинроқ Лукас да Куня Паснинг узатмасидан сўнг жарима майдонида чиройли ҳаракат қилди, бироқ яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Кому» турнир жадвалида 6-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди, «Латсио» эса 9-поғонада қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Николас Пас дубл қайд этди, «Кому» «Латсио»ни йирик мағлуб қилди