
Хитойнинг Чжетсзян провинсиясида оғирлиги 6 тонна бўлган Lanying R6000 номли учувчисиз конвертоплан илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Global Times нашри хабар берди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Янги дрон вертолётга хос маневрлилик ва самолётга хос юқори тезликни бирлаштиради. Унинг конструкцияси ҳавода туриб винтлар ҳолатини ўзгартириш имконини беради.
Шу сабабли қурилмага анъанавий учиш-қўниш йўлаклари талаб этилмайди: у тоғли ҳудудларда ёки зич шаҳар қурилишлари орасидаги тайёрланмаган майдончаларда ҳам ишлаши мумкин. Бунда конвертоплан вертикал тарзда ҳавога кўтарилиб, 500 км/соатдан юқори тезликка чиқиши қайд этилди.
Ишлаб чиқувчилар уни авиация ва тиббий ташувларда қўллашни режалаштирмоқда. Нашрга кўра, синовлар Хитойнинг паст баландликдаги авиацияни ривожлантириш стратегияси доирасида ўтказилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.