date

Пойтахт Паркинг автотураргоҳлар бозорида устун экани эътироф этилди

Пойтахт Паркинг автотураргоҳлар бозорида устун экани эътироф этилди

Рақобат қўмитаси Streetpark Systems компаниясини (Пойтахт Паркинг) автотураргоҳлар бозорида устун музокара кучига эга субъект сифатида расман тан олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизматига таяниб kursiv.uz хабар берди.

Қарорга кўра, Пойтахт Паркинг рақобатчиларнинг товар ва хизматлари савдосини сунъий равишда чеклаши, шунингдек нархларни асоссиз ошириши ёки пасайтириши мумкин эмас. Компания мижозларни қўшимча маҳсулотларни мажбуран сотиб олишга ундаш, бошқа сотувчиларнинг хизматларидан воз кечишга мажбурлаш ҳуқуқига ҳам эга эмас.

Шунингдек, шартномага алоқадор бўлмаган талабларни тиқиштириш тақиқланади. Агар хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлса, асоссиз равишда шартнома тузишдан бош тортиш ҳам мумкин эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Пойтахт Паркинг автотураргоҳлар бозорида устун экани эътироф этилди