
Қирғизистонда фойдаланиладиган «Tulpar» транспорт картаси Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш учун мослаштирилади. Бу ҳақда Vesti.kg хабар берди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Лойиҳа бўйича интеграцияни 2026 йилга қадар якунлаш режалаштирилган. Натижада Қирғизистондан келадиган сайёҳлар Тошкентда алоҳида ATTO картасини сотиб олишга эҳтиёж сезмайди.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик доирасида Ўзбекистоннинг йўл ҳақи тўлов карталари ҳам Қирғизистонда ишлаши кутилаётганини билдирган. «Tulpar» карталари Қирғизистонда 2020 йилдан буён жамоат транспортида нақд пулсиз тўлов учун қўлланади: йўловчилар белгиланган тариф бўйича валидаторлар орқали йўл ҳақини тўлайди.
Транспорт карталарини ўзаро тан олиш бўйича меморандум ўтган йил август ойида имзоланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.