
Дунёдаги энг машҳур миллий ошхоналар рўйхати эълон қилинди. Халқаро гастрономик платформа томонидан қарийб 19 мингта анъанавий таом таҳлил қилиниб, энг яхши 100 та мамлакат ошхонаси саралаб олинди.
Рейтинг дунё бўйлаб минглаб реал фойдаланувчилар қолдирган юз минглаб баҳолар асосида шакллантирилган. Ташкилот маълум қилишича, натижаларни аниқлашда ботлар ёки сунъий оширишлар ҳисобга олинмаган — фақат ҳақиқий овозлар инобатга олинган.
Якуний натижаларга кўра, Италия дунёдаги энг мазали миллий ошхона сифатида биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейин Греция ва Перу жой олган. Шунингдек, Португалия, Испания, Япония, Туркия, Хитой, Франция ва Индонезия ҳам кучли ўнликдан ўрин эгаллади.
Марказий Осиё давлатлари орасида фақат Қозоғистон рейтингга кириб, 98-ўринни эгаллади. Умумий натижа юқори бўлмаса-да, миллий таомларнинг айримлари фойдаланувчилар томонидан илиқ кутиб олинган.
Жумладан, бутун минтақага хос бўлган сомса алоҳида эътироф этилди. Гўштли, қарсилдоқ ва хушбўй бу таом “минтақанинг классик ва севимли таомларидан бири” сифатида тавсифланган. Демак, дунё ошхоналари баҳоланар экан, сомса ҳам четда қолмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.