date

Шимолий Кореяда ракета учирилди

Шимолий Кореяда ракета учирилди
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин узоқ масофага мўлжалланган ракета учирилишини шахсан назорат қилди. Мамлакат расмий ахборот воситаларига кўра, синов якшанба куни бўлиб ўтган ва ракета белгиланган йўналиш бўйича учиб, нишонга муваффақиятли етиб борган.

Ким Чен Ин синовдан мамнунлигини билдириб, бундай машғулотлар мамлакат хавфсизлиги учун зарур эканини айтди. Унинг таъкидлашича, Шимолий Корея турли ташқи таҳдидларга тайёр туриши ва ҳарбий имкониятларини мунтазам текшириб бориши лозим.

Жанубий Корея ҳарбийлари ҳам ракета учирилганини тасдиқлади. Уларнинг маълумотига кўра, ракета Пхенян яқинидаги ҳудуддан учирилган. Сеул расмийлари Шимолий Кореянинг сўнгги ҳарбий ҳаракатлари минтақадаги тинчлик ва барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирди.

Мутахассислар ушбу синов оддий ва ядро қуролини олиб юриш имкониятига эга ракеталарни текширишга қаратилган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Айрим манбаларга кўра, яқин кунларда, жумладан Янги йил арафасида ҳам қўшимча ракета синовлари ўтказилиши эҳтимолдан холи эмас.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Кореяда ракета учирилди