date

Собиқ реп ижрочиси 2026 йилда Непал бош вазири лавозими учун курашади

Собиқ реп ижрочиси 2026 йилда Непал бош вазири лавозими учун курашади

Собиқ реп ижрочиси Балендра Шаҳ 2026 йил 5 апрел куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларида Непал бош вазири лавозимига даъвогарлик қилади. Бу ҳақда Reuters хабарига таяниб kursiv.uz хабар беради.

Шаҳ Миллий мустақил партия (RSP) сафига қўшилди. Партияга аввал телебошловчи сифатида танилган Раби Ламичхане раҳбарлик қилади. Агар RSP сайловда ғалаба қозонса, ҳукуматни айнан Балендра Шаҳ бошқариши кутилмоқда.

Таҳлилчи Бипин Адхикарига кўра, RSPнинг Балендра Шаҳ ва унинг ёш тарафдорларини ўз томонига оғдириши партия учун “ақлли ва стратегик қадам” бўлган. Мутахассис фикрича, узоқ йиллар сиёсий майдонда устун бўлиб келган эски партиялар ёшлардан айрилиб қолишдан хавотирда: улар янги сиёсий кучни қўллаб-қувватлаши мумкин.

Аввал Непал сиёсатини қарийб 30 йил давомида Непал Коммунистик партияси ҳамда марказчи “Непал конгресси” етакчи ролни бўлиб келган. Непал Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 30 млн аҳолига эга мамлакатда 11 млн фуқаро парламент сайловларида овоз бериш ҳуқуқига эга.

Reuters қайд этишича, Балендра Шаҳ 2025 йил сентябрида бошланган оммавий норозиликлар пайтида ёшлар орасида норасмий етакчи сифатида кўрилган ва вақтинчалик ҳукумат шаклланишига ҳам кўмаклашган. Ўша намойишларнинг асосий талаблари коррупцияга қарши кураш ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилиш бўлган. Якунда Хадга Прасад Шарма Оли бошчилигидаги ҳукумат истеъфога чиққан.

Балендра Шаҳ 1990 йил 27 апрелда Непалда туғилган. У Бален тахаллуси билан реп ижодкор сифатида танилган, кейинчалик қурилиш муҳандиси мутахассислиги бўйича таълим олган ва жамоатчилик фаолиятига киришган. 2022 йилда у мустақил номзод сифатида сайловда ғолиб чиқиб, Катманду шаҳри мери бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Собиқ реп ижрочиси 2026 йилда Непал бош вазири лавозими учун курашади