20:14 / 23.09.2023
147

Ўзбекистонда газ қазиб олиш камайди, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми эса ошди

Ўзбекистонда газ қазиб олиш камайди, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми эса ошди

Статистика агентлиги 2023 йилнинг январ-август ойларидаги саноат ишлаб чиқариши бўйича маълумотларни эълон қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки 8 ойи давомида газ қазиб олиш ҳажми 31,39 млрд куб метрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,26 млрд куб (2022 йилнинг январ-июнь ойларида 34,65 млрд куб метр бўлган) ёки 9,4 фоизга қисқарган.

2023 йилнинг январ-август  ойларидаги газ қазиб олиш кўрсаткичлари:

  • Январ – 4,31 млрд куб;
  • Феврал – 3,85 млрд куб;
  • Март – 4,16 млрд куб;
  • Апрел – 3,94 млрд куб;
  • Май – 3,6 млрд куб;
  • Июн – 3,7 млрд куб;
  • Июл – 3,9 млрд куб;
  • Август – 3,92 млрд куб.

Маълумот учун, 2022 йилда ҳам газ қазиб олиш 53,8 млрддан 51,66 млрд куб метргача ёки 4 фоизга камайганди.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда газ қазиб олишнинг қисқариши ва ички бозорда талаб ортиб бораётгани сабабли хорижга табиий газ сотиш жиддий қисқартирилди. Хусусан, 2020 йилда Россияга экспорт бутунлай тўхтатилди.

Хитойга газ экспорти ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қисқарган. Хусусан, январ-август ойларида Хитойга 370,57 миллион долларлик табиий газ экспорт қилинган, бу 2022 йилги кўрсаткичдан 40 фоизга кам. Аксинча, Энергетика вазирлиги берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг октябр ойидан бошлаб Ўзбекистон Россиядан кунига 9 млн куб метр газ импорт қилишни бошлайди. Йиллик ҳажм тахминан 2,8 миллиард куб метрни ташкил қилади. Шунингдек, “UzGazTrade” va “Turkmengas” компаниялари ўртасида йилига 2 млрд куб метргача туркман газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзолангани ҳам хабар қилинганди.

Шунингдек, ҳисобот даврида кўмир қазиб чиқариш 354,8 минг тоннага, нефт қазиб олиш 800 тоннага ошган бўлса, газ конденсати ишлаб чиқариш 58,9 минг тоннага камайган.

Дастлабки 8 ойликда электр энергияси ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,4 фоизга ёки 2,78 млрд kWh соатга ошган. Хусусан, 2022 йилнинг январ-август ойларида 48,9 мрлд kWh соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг мос даврида 51,7 млрд kWh соатга етган.

Ҳисбот даврида дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш 430 минг тоннадан 700 минг тоннага, бензин ишлаб чиқариш 769 минг тоннадан 892 минг тоннага кўпайган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда газ қазиб олиш камайди, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми эса ошди