Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида содир бўлган болаларнинг оммавий заҳарланиши юзасидан дастлабки таҳлиллар кўплаб камчиликларни очди. Таъкидланишича, овқатланиш жараёнида хавфсизлик меъёрлари бузилган, назорат эса етарли даражада таъминланмаган.
Болалар омбудсмани бу ҳолат юзасидан муносабат билдириб, айбдор шахслар қонун асосида қатъий жавобгарликка тортилмасдан иложи йўқлигини билдирди. Шунингдек, МТТлардаги аутсорсинг компаниялари ишини очиқ ва шаффоф йўлга қўйиш, шартномалардаги коррупциявий хавфларни йўқотиш, болалар овқатланиши бўйича доимий мониторинг ва сифат назоратини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.
Охирги маълумотларга кўра, ҳозирда Тошкент вилоятида 694 нафар бола шифохоналарда даволанмоқда. Уларнинг 13 нафари ўртача оғир аҳволда. Жами етти туманда заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган. Айни вақтда жиноят иши қўзғатилиб, масъулларни аниқлаш ва жазолаш ишлари олиб борилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!