
Бразилия терма жамоаси ва “Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар атрофида яна шов-шувли хабар тарқалди. Журналист Родолфо Гомес футболчини спиртли ичимликлар билан боғлиқ муаммоларда айблади.
Гомеснинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда Неймар виски ичган, чилим чеккан, шунингдек, машғулот режимига риоя қилмаган ва кун давомида кўп ухлаган.
Форвард эса бу хабарни жавобсиз қолдирмади. Отаси маълум қилишича, Неймар мазкур даъволарни мутлақо ёлғон деб баҳолаган ва журналистни туҳмат учун судга бериш ниятида.
Ҳужумчининг отаси таъкидлашича, футболчи ўз обрўсини ҳимоя қилиш учун қонуний чоралар кўришдан тўхтамайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.