Японияда бугунги кунда 50 мингдан ортиқ фуқаро 100 ёшдан ошган. Мутассадиларнинг ҳисобича, келаси ўн йил ичида мамлакатда юз ёшдан ошиб яшовчилар сони бир миллионга яқинлашиши мумкин.
Дунёда ҳали ҳеч бир давлатда умр давомийлиги ва ҳаёт сифати Япониядаги каби юқори кўрсаткичларга эриша олмаган. Кўпчилик японларнинг узоқ умр кўриш сири хом балиқ ва денгиз маҳсулотларидан иборат таомномаси билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Аммо шундай иқлим ва овқатланиш тарзига эга бўлган бошқа мамлакатларда умр давомийлиги унчалик узоқ эмас.
Мутаҳассислар фикрича, японларнинг ҳақиқий “узоқ умр кўриш формуласи” уларнинг турмуш тарзи ва жамиятдаги муносабатларда ётади. Японлар ҳар доим суҳбатдошининг кайфиятини бузмасликка, мулоқотда илиқлик сақлашга интилишади. Айнан шу ижтимоий муҳит одамларнинг ҳаётдан мамнун бўлиб, соғлом ва узоқ умр кўришларига катта ҳисса қўшмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!