
Россиядан нефть етказиб беришдаги узилишлар ортидан Ўзбекистон ёқилғи импорт йўналишларини диверсификация қилишга киришди.
2025 йилнинг биринчи ярмида Россиядан нефть ва конденсат олиб келиш ҳажми икки баробарга қисқарган. Шу билан бирга:
- Туркманистондан хомашё 5 баробарга кўпайди;
- Қозоғистондан газ конденсати қарийб 3 мартага ўсди;
- бензин импорти қарийб 10 баробар ошди;
- дизель миқдори кўпайди, аммо мазутники камайди, чунки мамлакат ундан воз кечишни режалаштирмоқда;
- Россиядан келган авиакеросин ҳажми ортиб, Тошкентда катта захира яратилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон нефть маҳсулотлари импортида Россияга боғлиқликни пасайтирар экан, қўшни Қозоғистон ва Туркманистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаяпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.