Фото: iStock
Жаҳон молия бозори навбатдаги қайноқ ҳафтани муваффақиятли якунлади. Муҳим ҳодисалардан бири, АҚШ иқтисодиётининг 2023 йилнинг IV чорак Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичининг эълон қилингани бўлди. Қўшма Штатлар иқтисодиёти сўнгги чоракда бозорнинг 3,3 фоиз прогнозига нисбатан 3,2 фоиз ўсишга муваффақ бўлди. Бу ўз навбатида доллар индексига бироз салбий таъсир этди. Макрокўрсаткичлар эълонидан сўнг, аксарият молиявий бозорлар тепага қараб ҳаракатлана бошлади.
Jahon Insights канали экспертлари 26 февралдан 1 мартгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
S&P500 – 5137,07 (ҳафта бошидан +0,95 фоиз, йил бошидан +7,7 фоиз);
NASDAQ – 18302,91(ҳафта бошидан +2,04 фоиз, йил бошидан +8,78 фоиз);
DJI – 39087,39 (ҳафта бошидан -0,11фоиз, йил бошидан +3,71 фоиз).
АҚШ фонд индекслари сўнгги ҳафта ҳам ҳайратланарли ўсиш суръатини давом эттирди. Хусусан, 500 та энг йирик компаниялардан таркиб топган S&P500 индекси 49 пунктга ўсиб, ҳафта мобайнида 5100 пунктлик психологик даражани енгиб ўтди ва тарихий максимумини янгилади. NASDAQ 366 пункт ўсиб, у ҳам психологик даража 18000 пунктни бузиб ўтди. Dow Jones индекси эса 45 пунктга қисқарган бўлса-да, у ҳам 39000 пунктлик психологик даражасини енгишга муваффақ бўлди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
· Олтин – 2082,65 доллар (ҳафта бошидан +2,32 фоиз, йил бошидан +0,97 фоиз);
· Кумуш – 33,145 доллар (ҳафта бошидан +0,96 фоиз, йил бошидан -2,47 фоиз);
· Алюминий – 2229,6 доллар (ҳафта бошидан +2,46 фоиз, йил бошидан -6,37 фоиз);
· Мис – 3,86 доллар (ҳафта бошидан -0,68 фоиз, йил бошидан -0,96 фоиз).
P.S: юқорида қимматбаҳо металларнинг 1 унцияси нархи кўрсатилган.
Аксарият қимматбаҳо металлар ҳафта давомида ўсиш суръатини тақдим этди. Алюминий, олтин ва кумуш мос равишда 53,5 доллар, 47,22 доллар ва 0,22 долларга ўсди, мис эса ўз қийматини 0,03 долларга йўқотди.
Нефт:
· WTI – 79,75 доллар (ҳафта бошидан +4,19 фоиз, йил бошидан +11,86 фоиз);
· BRENT – 83,33 доллар (ҳафта бошидан +2,05 фоиз, йил бошидан +8,16 фоиз).
Ҳафта давимида нефтнинг WTI маркаси 3,2 доллар, BRENT эса 1,67 долларга қимматлашди.
Валюталар:
· USD/EUR: +0,18 фоиз (йил бошидан -1,82 фоиз);
· CNY/USD: +0,01 фоиз (йил бошидан +1,38 фоиз);
· TRY/USD: +1,20 фоиз (йил бошидан +6,29 фоиз);
· UZS/USD: +0,12 фоиз (йил бошидан +1,63 фоиз);
· RUB/USD: -3,19 фоиз (йил бошидан +2,63 фоиз).
АҚШ валютаси коррекция қилган бир пайтда баъзи валюталар позицияларни кучайтиришга уринган бўлса, қолганлари қиймат йўқотишда давом этди. Масалан, рублнинг қиймати 3,19 фоизга ўсди, бироқ лира, евро, сўм ва юан мос равишда 1,2 фоиз, 0,18 фоиз, 0,12 фоиз ва 0,01 фоизга пасайди.
Криптовалюта:
· Bitcoin – 62 401 доллар (ҳафта бошидан +20,71 фоиз, йил бошидан +47,14 фоиз);
· Ethereum – 3434 доллар (ҳафта бошидан +10,32 фоиз, йил бошидан +50,45 фоиз).
Асосий криптолар сўнгги ҳафта сезиларли ўсиш суръатини тақдим этишди ва тарихий максимумларига янада яқинлашишди. Бир ҳафта ичида Bitcoin 20 фоиздан ортиқ, Ethereum эса 10 фоизга қимматлашди.
Бозорлар ҳақида қисқача
Сунъий интеллект эйфорияси туфайли АҚШ фонд бозорида давом этаётган ўсиш бозор иштирокчиларини турли жиҳатдан ҳайратга солишда давом этмоқда. Федерал захира тизими (ФЗТ) раиси иқтисодиётни соғломлаштириш амалиёти самарадорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида фоиз ставкасини чўққида узоқроқ вақт ушлаб туриш кераклигини айтиб ўтган эди. Чунки биринчи ўринда инфляция 2 баробар қисқарган бўлса-да, 2 фоиз кўрсаткич ҳали ҳам узоқ ҳисобланади. Бундан ташқари, мақсадга эришиши йўлида ставкани ҳозир пасайтириш инфляцияни назоратдан чиқариб, барча қилинган саъй-ҳаракатларни бекор қилиши эҳтимоли бор, шу туфайли регулятор эҳтиёткорона қарорлар қабул қилиши талаб этилаётганини айтиб ўтди. Аммо декабр ва январ ойларида инфляция ҳолатининг ёмонлашиши мураккаб вазиятни янада қийинлаштирди ва ҳатто, бозор иштирокчиларининг потенциал фоиз ставкаси кўтарилиши тўғрисида қайноқ дебатларига сабаб бўлди. Бундай ҳолатларда бозорга эҳтиёткорона ёндошиш тавсия этилади, чунки бозор сентиментидаги ҳар бир ўзгариш нафақат графикка, балки ҳисоб рақамга катта таъсир ўтказади.
Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 26 февралдан 1 мартгача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади